Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш кенгайтирилди
Фото: pixabay.com
Президент 16.04.2018 йилдаги ПҚ–3668-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Norma’нинг ёзишича, қўмита ҳузуридаги жамоатчилик-маслаҳат органи ҳисобланган Конфессиялар ишлари бўйича кенгашнинг янгиланган таркиби тасдиқланди (2004 йилда ташкил этилган). Қўмита раиси лавозимига кўра унинг раиси ҳисобланади. Кенгаш аъзолари – мамлакатимизда фаолият юритадиган диний конфессиялар вакиллари сони 9 нафардан 17 нафарга кўпайди.
Кенгаш жамоатчилик асосида Қўмита томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият олиб боради. Унинг асосий вазифаси республика ҳудудлари ва хорижий давлатлардаги диний-ижтимоий жараёнларнинг жорий ҳолатини, шунингдек Марказ томонидан тайёрланган ахборот-таҳлилий материалларнинг тегишли қисмини доимий равишда муҳокама қилиш ва натижасига кўра Қўмитага тавсиялар беришдан иборат.
Ҳужжат 18.04.2018 йилда кучга кирди.
Мавзуга оид
11:08 / 12.11.2025
Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади — Президент фармони
15:17 / 03.11.2025
Стратегик тузилмалар янгиланди: президент ҳузурида янги кенгаш ва агентлик
14:26 / 21.07.2025
Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди
11:30 / 14.07.2025