Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда Чеченистон телерадиокомпанияси журналисти отиб ўлдирилди
Дамашқда Чеченистоннинг «Грозний» телерадиокомпанияси штатдан ташқари мухбири Ихаб Балан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров «ВКонтакте»даги саҳифасида хабар берган.
«Дамашқдан қайғули хабар келди. Дамашқда жума намозидан олдин «Грозний» телерадиокомпаниясининг Сурия Араб Республикасидаги штатдан ташқари мухбири, Сурия фуқароси Ихаб Балан отиб ўлдирилди», - дея ёзган Қодиров.
Чеченистон раҳбари «Грозний» ижодий жамоаси ва ҳалок бўлган журналистнинг яқинлари ҳамда дўстларига таъзия билдирган.
Унинг сўзларига кўра, Ихаб Баланнинг оиласига моддий ёрдам ва қўллаб-қувватлов тақдим этилади.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026