Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:52 / 21.04.2018
24664
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон икки ойда Қозоғистондан қанча буғдой сотиб олди?
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Қозоғистон хорижга 167,3 миллион АҚШ долларилик буғдой экспорт қилган.
Хусусан, Ўзбекистонга 487 минг, Тожикистонга 127,9 минг, Афғонистонга 99,1 минг, Туркияга 93,3 минг, Хитойга 75,4 минг, Италияга 77,6 минг тонна ана шундай хом ашё етказиб берилган, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Айни чоғда ҳисобот даврида Қозоғистон 452,3 минг тонна унни чет давлатларга чиқарган. Шундан 289 минг тоннасини Афғонистон, 132 минг тоннасини Ўзбекистон харид қилган.