Жаҳон | 11:00 / 22.04.2018
14818
1 дақиқада ўқилади

АҚШда лазер қурол ўрнатиладиган кема фойдаланишга киритилди

Фото: U.S. Navy /John Williams

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг яқинда лазер қурол ўрнатиладиган USS Portland (LPD-27) десант кемаси фойдаланишга киритилди.

Шу муносабат билан Портленд шаҳрида тантанали маросим бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, кема “Сан-Антонио” синфидаги десант транспорт докларига киради. Кема ёзда Гавайида ўтадиган RIMPAC 2018 денгиз-ҳарбий машғулотларида асосий кема ролини бажаради. Шундан кейин кемага Laser Weapon System лазер қуроли ўрнатилади.

USS Portland “Сан-Антонио” синфидаги 11-десант кемаси бўлди. Кема 800 дан кўпроқ аскарни ташиш ва қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. У, шунингдек, десант кемалар, амфибия транспорт воситаларини ишга тушириш ва тиклаши ҳамда вертолёт ва MV-22 Osprey конвертопланларини ташиши мумкин.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид