Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» 5та гол уриб ғалаба қозонди
Фото: Премьер лига
«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 35-турида «Суонси Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Манчестердаги «Этиҳад — Сити оф Манчестер» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 12-дақиқадаёқ Давид Сильва томонидан очилди, бўлим давомида Раҳим Стерлинг «Манчестер Сити» устунлигини оширди. Иккинчи бўлимда Кевин Де Брюйне, Бернарду Силва ва Габриэл Жезус биттадан гол уришди.
Эндиликда муддатидан аввал АПЛ чемпионлигини ҳал қилган «Манчестер Сити» очколари сонини 90тага етказди, «Суонси Сити» 33 очко билан – 17-ўринда жойлашган.
Англия чемпионати
35-тур
Манчестер Сити – Суонси 5:0 (2:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 12 Сильва, 2:0 – 16 Стерлинг, 3:0 – 54 де Брюйне, 4:0 – 64 Бернарду Силва, 5:0 – 88 Габриэл Жезус.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Данило, Делф (Менди, 75), Сильва, Гюндоган, Стерлинг (Фоден, 71), де Брюйне (Туре, 65), Бернарду Силва, Габриэл Жезус.
Суонси – Фабианьски, Фернандес (Бартли, 67), Моусон, Ольссон (Абрахам, 75), ван дер Хорн, Кэрролл, Кинг, Айю, Ки Сон Ен (Клукас, 65), Нотон, Айю.
Огоҳлантиришлар: Ольссон (40).
Мавзуга оид
19:19 / 23.08.2025
Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти “Манчестер Сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди
10:32 / 17.08.2025
«Сити» ва «Барса» йирик ғалабалар билан бошлашди. Кун ўйинлари
12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди
11:59 / 27.06.2025