Спорт | 20:20 / 22.04.2018
2599
1 дақиқада ўқилади

Надаль Монте-Карлодаги турнир ғолиби бўлди

Фото: AFP

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль 11-марта Монте-Карлодаги «Мастерс» турнирида зафар қучди. Турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси финалда Япония вакили Кея Нисикори устидан 6:3, 6:2 ҳисобларида ғолиб келди. 

Грунт кортда ушбу баҳс 1 соату 34 дақиқа давом этди. Надаль 1та эйс зарбани амалга оширди, 2 марта қўшхатога йўл қўйди ва 4 марта рақиб тўп оширганда ғолиб келди. Нисикори эса бир марта эйс зарба берди, 2 марта қўш хатога йўл қўйди, 1 марта брейк-пойнтни қўлдан чиқарди. 

Испаниялик теннисчи ўз фаолиятида 76-титулни, жорий йилда биринчисини қўлга киритди.Надаль ушбу ғалаба эвазига дунёнинг биринчи рақамли ракеткачиси мақомини сақлаб қолди.

Фото: AFP
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид