Спорт | 09:10 / 22.04.2018
44307
2 дақиқада ўқилади

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев ғалабали юришни давом эттиришди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва «Uzbek Tigers»нинг собиқ аъзолари Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги навбатдаги жангларини Нью-Йоркда ўтказишди.

Бруклиндаги Kings Theatre аренасидаги бокс оқшомида дастлаб рингга Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Муроджон Аҳмадалиев кўтарилди. Унинг рақиби аргентиналик Карлос Кастон Суарес бўлди. Бу боксчи шу вақтгача профессионал рингда 7 жанг ўтказиб, 4 ғалаба (2та нокаут) ва 3 мағлубият (1 та нокаут) қайд этганди.

Ушбу жанг ўзбекистонлик боксчининг фаоллиги билан ўтди ва олтинчи раундга бориб, рефери Жорж Руизга техник нокаут ёзди - Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги ғалабали юришини давом эттирди.

 Рио-2016 Олимпиадаси кумуш медали совриндори Шаҳрам Ғиёсов эса профессионал рингдаги иккинчи жангини венгриялик Габор Горбисга қарши ўтказди. Бу рақиб ўта тажрибали бўлиб, у бунгача проф рингда 34та жанг ўтказган ва шундан 24тасида ғалаба қозонган (14таси нокаут), 10та жангда эса мағлубиятга учраганди (4таси нокаут).

6 раунд давом этган бу жангда ҳам ҳакамлар бир овоздан Шаҳрам Ғиёсовни ғолиб деб топишди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги дебютни 10 март куни нишонлашган ва ўшанда икки боксчи ҳам рақибларини биринчи раунддаёқ нокаутга учратишганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид