Жаҳон | 12:39 / 23.04.2018
5224
2 дақиқада ўқилади

Бош котиб: БМТ Суриядаги барча муаммоларни ҳал қилиб беролмайди

Фото: Reuters /Rafael Marchante

БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг маълум қилишича, ташкилот Суриядаги барча муаммоларга ҳозирча ечим топиш имконига эга эмас. Бу ҳақда SVT телеканали хабар бермоқда.

«Сурияда бир нечта армия, турли исёнчилар, жаҳоннинг барча ерларидан келиб жанг қилаётганлар бор, турли манфаатлар тўқнашмоқда, совуқ уруш кетмоқда, шиалар ва суннийлар ўртасида қарама қаршилик мавжуд, минтақанинг турли қисмлари ўртасида бошқа зиддиятлар кузатилмоқда... Афтидан, БМТ ушбу барча муаммоларни қандайдир сеҳрли йўл билан ҳал қилади, деб ўйлаш жуда соддалик бўларди. Айниқса, Хавфсизлик кенгаши ҳозир жуда қарама қарши позицияда бўлиб турган бир пайтда», - дея айтиб ўтди Гутерреш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерреш «совуқ уруш» қайтгани ҳақида маълум қилганди. «Совуқ уруш қайтгани аниқ. Бироқ, энди АҚШ ва Россия худди аввалгидек барчани назорат қилмаяпти. Яқин Шарқ минтақасида кўплаб мамлакатлар жуда фаол: Туркия, Эрон, Саудия Арабистони ва бошқалар. Иккита яхлит назорат қилинувчи блок йўқ», - дея айтиб ўтди Гутерреш.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид