Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик дипломатлар Лотин Америкасидан ҳам чиқариб юбориладими?
Россиянинг Аргентинадаги элчиси Виктор Коронелли сўзларига кўра, Лотин Америкаси давлатларидан россиялик дипломатлар чиқариб юборилмайди. Бу ҳақда у Газета.ru’га берган интервьюсида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, дипломатларни чиқариб юборишга минтақадаги бирорта ҳам давлат кўнмайди.
«Британия-Америка ташаббусига фақат НАТО аъзолари ва уларнинг энг яқин бир нечта иттифоқчилари қўшилди. Лотин америкаликларда ўзининг позицияси бор», - дея айтиб ўтди Коронелли.
Унинг қўшимча қилишича, Россия томонининг Британиядаги Солсбери шаҳрида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши билан боғлиқ вазият бўйича изоҳи Аргентинада «тўла тушуниш» билан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Скрипалларга суиқасдда асосий гумонланувчиларни аниқлагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:39 / 30.06.2026
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
18:12 / 28.06.2026
Москваликлар бензин учун навбат кутмоқда – суратлар
10:40 / 27.06.2026