Жаҳон | 11:19 / 23.04.2018
7082
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея КХДРга қарши «психологик уруш»ни тўхтатди

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги қуролсизлантирилган ҳудудда КХДРга қарши радиокарнайлардан эшиттиришлар узатиш тўхтатилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.

Фото: Todayonline.com

«Биз бундай чора ўзаро таъналар ва бир-бирига қарши ташвиқотни тўхтатишига олиб келишидан умид қилмоқдамиз», - дея маълум қилишган маҳкамадан.

Таъкидланишича, эшиттиришларни тўхтатиш 2018 йилги Жануб ва Шимол «саммити арафасида тинч муҳитни яратиш ва ҳарбий кескинликни камайтиришга» бўлган уринишдир.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея 2015 йилдан бери КХДРга қарши «психологик уруш» олиб борган бўлиб, бунда кунига бир неча марта радиокарнайдан Шимолий Корея тизими ҳамда Пхеньяндаги раҳбариятни танқид қилишга бағишланган эшиттиришлар узатилган.

Аввалроқ Трампнинг КХДРдан санкцияларни қандай шартда олиб ташлаши айтилганди

 

Мавзуга оид