Яманнинг тан олинмаган ҳукумати раҳбари авиазарба вақтида ҳалок бўлди
Яманнинг олий сиёсий кенгаши раҳбари ва “Ансор Аллоҳ” гуруҳининг етакчиларидан бири Салоҳ ас-Самад Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳаво ҳужуми вақтида ўлдирилди. Бу ҳақда “Ал-Масира” телеканали маълум қилди.
Шу сабабли Яманнинг ҳусийлар назоратида бўлган ҳудудида 3 кунлик мотам эълон қилинган. Ас-Самаднинг ўрнини Маҳди ал-Машат эгаллайди.
“Ансор Аллоҳ”нинг диний етакчиси Абдул Малик ал-Ҳусий ас-Самаднинг ўлимига алоқадар бўлганларни жазолашга ваъда берган. У авиаҳужумларга АҚШ ва Саудия Арабистони жавобгар эканлигини айтган.
Ас-Самад 2016 йил августда олий сиёсий кенгаш раиси лавозимини эгаллаган ва шундан бери деярли давлатни бошқариб келган. Апрель бошида у Саудия Арабистонига “баллистик ракеталарга бой бир йил бўларкан-да”, деб қўйган.
Мавзуга оид
12:37 / 27.07.2024
АҚШ ҳусийчиларнинг учувчисиз учоқлари ва денгиз дронлари йўқ қилинганини билдирди
08:30 / 21.07.2024
Исроил Яманга зарба берди, қурбонлар бор
23:45 / 03.05.2024
Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди
12:44 / 08.04.2024