21:40 / 24.04.2018
7963

Фирибгарларни ушлаш чоралари кўрилди - ИИВ

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 23 апрель куни, туман ИИБ ТБдан тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2017 йил декабрь ойида Андижон шаҳар Шохит-тепа кўчасида яшовчи, 1965 й.т. Р.М. ТХАЙ кўчасида жойлашган “Қўйлиқ” улгуржи бозорида Яшнобод тумани Катта Янгиобод кўчасида яшовчи, 1988 й.т. Ж.М.га қўй олди-сотдиси билан шуғулланишликларини айтиб, ундан фирибгарлик йўли билан 7 млн. 223 минг сўм пулларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. 

Р.М.ни ушлаш чоралари кўрилган.

 

Top