Жаҳон | 17:37 / 24.04.2018
28022
1 дақиқада ўқилади

Қодиров Трамп ва Меркелни қамаб қўйиш билан таҳдид қилди

Фото: ТАСС /Елена Афонина

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, республика ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трамп, ГФР канцлери Ангела Меркель ва ғарбдаги бошқа амалдорларга қарши жавоб санкцияларни жорий этди. У бу ҳақда «Россия 24» телеканали эфирида айтиб ўтган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Биз ҳам Трамп, Меркель, бошқа барчага аллақачон санкциялар жорий этдик. Агарда улар республикага келса, уларни дарҳол қўлга оламиз ва қамоққа ташлаймиз. Агарда уларнинг бу ерда ҳисоблари пайдо бўлса, дарҳол блоклаб қўямиз», - дея таъкидлаб ўтди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда АҚШ санкциялари ижроси учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши хабар қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид