Жаҳон | 17:14 / 24.04.2018
6990
2 дақиқада ўқилади

Жеймс Кэмерон «Терминатор»нинг янги концепцияси ҳақида гапириб берди

Фото: Sony/Columbia

«Терминатор» режиссёри Жеймс Кэмероннинг айтишича, инсонлар ва роботлар қарама қаршилиги ҳақидаги янги фильм аввалгиларидан фарқ қилади. Бу ҳақда Collider ёзмоқда.

Ҳозирда машҳур кинофраншизанинг янги талқинига продюссерлик қилаётган Жеймс Кэмерон «Терминатор» янги концепцияси ҳақида гапириб берди.

«Биз терминатор ҳақидаги янги фильм устида ишламоқдамиз. Терминатор ҳақидаги фильмлар эса ҳар доим сунъий идрок ҳақида ҳикоя қилади. Бироқ ҳозир бу ғояни, «Терминатор»ни 1982 йилда ўйлаб топганимдан бошқачароқ кўрмоқдаман. Ўшанда бу «технологиялар ёмон, ақлли компьютерлар ёмон» классик тушунчаси эди. Энди эса – истиқбол анча мураккаблашди. Шунинг учун «ақлли компьютерлар ёмон, бироқ...» Янги сабаб бор», - дея айтиб ўтган Кэмерон.

Арнольд Шварценеггер иштирокидаги янги «Терминатор» премьераси 2019 йилнинг 22 ноябрига белгиланган. Аввалроқ, терминатор янги модели образини америкалик 35 ёшли актёр Гэбриел Луна яратиши маълум бўлганди.

 

 

 

Мавзуга оид