Жаҳон | 09:33 / 25.04.2018
5547
2 дақиқада ўқилади

АҚШ конгресси Вашингтонга Сурия ҳукуматига ёрдам беришни тақиқлади

Фото: AP

АҚШ конгрессининг қуйи палатаси Қўшма Штатлар томонидан Суриянинг ушбу давлат ҳукумати назорати остида бўлган ҳудудларда тиклаш ишлари бўйича исталган ёрдам тақдим этилишини тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» қуйи палатанинг хорижий ишлар бўйича қўмитаси баёнотига асосан хабар бермоқда.

«Қўшма Штатларнинг сиёсати шундайки, Сурияда тезкор тикланиш, реконструкция ёки барқарорлаштириш мақсадида Қўшма Штатлар томонидан тақдим этилувчи ёрдамдан фақат демократик Сурияда ёки Суриянинг Башар Асад раҳбарлигидаги режим ёки у билан боғлиқ кучлар назорати остида бўлмаган туманларида фойдаланилади», - дейилади қонун лойиҳаси матнида.

Ҳужжат ёрдам кўрсатиш имкониятини сақлаб қолади. Бироқ бунинг учун АҚШ президенти конгресснинг тегишли қўмиталарига Сурия ҳукумати «оддий аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатгани», «барча сиёсий маҳбусларни озод этиш бўйича зарур қадамларни қўяётгани», «эркин ва ҳалол сайловларни ташкил этиш жараёнида экани», «баллистик ва қанотли ракеталарни ишлаб чиқариш ҳамда жойлаштиришни тўхтатгани» бўйича далиллар тақдим этиши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Суриядаги вазият Чеченистонда 90-йилларда юз берган ҳодисаларга ўхшаш экани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид