Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда мухолифат сайловларда қандай шартда иштирок этишини маълум қилди
Арманистонда мухолифат парламентлик сайловларини бойкот қилади. Бу, агарда сайловлар ҳукмрон Арманистон Республика партиясидан бўлган бош вазир иштирокида ўтса юз беради, дея маълум қилди норозилик ҳаракати етакчиси Никол Пашинян.
Пашинян Facebook’да жойлаштирилган видеомурожаатда бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи Карен Карапетяннинг навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказиш имконияти тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди.
"Улар сайловлар бош вазир вазифасини бажарувчи Арманистон Республика партиясидан вакил бўлгани ҳолда ўтишини хоҳлашмоқда. Бу сайловлар қандай ўтишини эса биз 2017 йилда кўрдик... Биз бу сайловларни шунчаки бойкот қилишимиз мумкин. Шу билан бирга, бу бойкотда сайлов участкалари тўсиб қўйилади ва Арманистон Республика партиясининг уйғониши бўйича тадбирлар ташкил этилишига йўл қўйилмайди", - дея таъкидлаб ўтди Пашинян.
Унинг билдиришича, мухолифат митинглари талаблар бажарилмагунга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда парламентга навбатдан ташқари сайловлар бошқа муддатга кўчирилиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026