Жаҳон | 00:36 / 25.04.2018
14749
2 дақиқада ўқилади

Audi Q8 кроссоверининг илк расмий сурати намойиш қилинди

Audi компанияси ўзининг Q8 флагман кроссоверининг илк расмий суратини эълон қилди. Сурат марканинг фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирилган.

Суратни олиш учун машина ёруғликни акслантирувчи скотч билан қоплаб чиқилиб, сўнгра қоронғи студияда суратга олинган. Кроссовернинг ташқи кўриниши, унинг интерьери қандай бўлиши анчадан бери сир ҳисобланмайди: ўтган йилги Детройтдаги автосалонда Audi янги модел асосидаги концепт-карни намойиш қилган. Шунингдек, машинанинг минимал миқдордаги ниқобланган нусхалари жосуслар томонидан суратга олинган.

Фото: Marktplaats Autoinspiratie

Audi Q8 янги MLB Evo платформасида қурилган. Машина ўлчамлари бўйича Q7’га мос келади: узунлиги 5050 ммни, ғилдираклар базаси 2990 ммни ташкил қилади. 

Кроссовер 6 цилиндрли дизел двигател ҳамда KoVoMo оиласига тегишли бензин моторлар билан таклиф қилинади. 

Фото: Marktplaats Autoinspiratie

Моделда дизел ва бензин мотори негизида гибрид двигателлари ҳам пайдо бўлади.  Q8’нинг серияли варианти ёзда пайдо бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид