Жаҳон | 10:19 / 25.04.2018
7630
1 дақиқада ўқилади

G7 давлатлари Россиянинг Сурия ва Украинадаги ҳаракатларини кескин қоралади

Фото: REUTERS /Tony Gentile

G7 давлатлари қўшма баёнотда Россиянинг Сурия ва Украинадаги хатти-ҳаракатларини «қабул қилиб бўлмас» деб аташди. Бу ҳақда G7 давлатлари ТИВ раҳбарлари ва хавфсизлик вазирлари қўшма баёнотида айтилади.

«G7 ТИВ раҳбарлари тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича умумий ташвишга сабаб бўлаётган ҳолатларни, жумладан Сурия, Украина ҳамда КХДРни муҳокама этишди. Вазирлар халқаро тартибга бўлган умумий чақириқлар ҳақида сўз юритиб, Россиянинг беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракати мавзусини кўтаришди. Жумладан, Россиянинг Сурия, Украина ва бошқа қўшни мамлакатлардаги қабул қилиб бўлмас ҳаракатлари муҳокама қилинди», - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «катта еттилик» давлатлари ТИВ раҳбарлари Донбассдаги вазият туфайли Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши мумкин экани ҳақида маълум қилишганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид