Ўзбекистон | 16:16 / 25.04.2018
41019
3 дақиқада ўқилади

Генерал-полковник Зокиржон Алматов Бухоро ва Навоий вилоятларига борди

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюрди.

 Зокиржон Алматов икки кунлик ташрифи давомида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг жойлардаги қуйи тузилмалари томонидан вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш борасида бошқа мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташрифнинг илк кунида дастлаб меҳмонлар Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида бўлишиб, бу муборак қадамжода қуръон тиловат қилдилар. Шундан сўнг, Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг ушбу мажмуада ташкил этилган бўлинмаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Зокиржон Алматов ҳамда масъул ходимлар ташриф давомида Когон тумани Б.Нақшбанд маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган профилактика инспектори катта лейтенант Вафо Чорақуловга берилган хизмат уйида ҳам бўлдилар.

Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Шу куннинг ўзида Бухоро шаҳридаги муҳташам Мусиқали ва Драма театрида вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходимлар, узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилиб нафақага чиққан фахрийлар, вилоят фаоллари, ёшлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари билан самимий учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноят ва ҳуқубузарликларнинг олдини олишда ўзаро ҳамжиҳатликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, Зокиржон Алматов узоқ йиллик юксак билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Ташрифнинг иккинчи кунида меҳмонлар Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида яратилган шароитлар, шунингдек, Патруль-пост хизмати батальони ҳамда Алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимларининг куч ва имкониятлари билан танишдилар.

Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Зокир Алматов семинарда иштирок этиш учун Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Семинарда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва прокуратура ходимлари, шунингдек, маҳаллий маъмурият вакиллари ва вилоят фаоллари иштирок этди. Тадбир давомида жиноятчиликнинг олдини олиш, огоҳлантириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Маълумотларга кўра, собиқ вазир айни пайтда жойларда фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига боғлиқ муаммоларини ҳал қилишда иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 февраль куни 1991-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири бўлган генерал-полковник Зокиржон Алматов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қайтиб, ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани хабар берилганди.

        

Мавзуга оид