Жамият | 13:54 / 26.04.2018
7611
1 дақиқада ўқилади

3 ойда истеъмолчилар фойдасига 1 млрд сўмга яқин маблағ қайтарилди

Фото: Pixabay

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2018 йил I чорак якунларига бағишланган навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Федерация матбуот хизмати KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.

Жорий йилнинг ўтган уч ойида Федерация ва қуйи тузилмаларига келиб тушган ариза ва шикоятларнинг 2 974 таси яъни, 88 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 922 701 359 сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми табиий газ таъминоти соҳасига 942 та (жами аризаларнинг 27,9 %), савдо соҳасига 874 та (25,9 %), электр таъминоти соҳасига 532 та (15,7 %), коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 134 та (4,0 %), сув таъминоти соҳасига 178 та (5,3 %), транспорт соҳасига 94 та (2,8 %), алоқа соҳасига 87 та (2,6 %), соғлиқни сақлаш соҳасига 57 та (1,7 %) ва бошқа соҳаларга 482 та (14,3 %) мансублиги қайд этилди.

 

Мавзуга оид