Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ «Толибон» бўйича баёнот берди
Фото: AP /Allauddin Khan
АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливаннинг маълум қилишича, Америка ҳукумати «Толибон» радикал ҳаракатининг баҳорги ҳужум ҳақидаги режаларидан хабардор ва улар толибларни Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорликни бошлашга чақиради. Бу ҳақда Давлат департаменти сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.
«Қўшма Штатлар «Толибон»нинг баёнотидан сўнг Афғонистон халқи томонидан турибди. Биз Афғонистон қуролли кучлари жасоратини қўллаб-қувватлаймиз, улар афғон жамиятини бузиб ташлашга ҳаракат қилаётган «Толибон» ва террорчилик гуруҳларига қарши курашмоқда. Биз тинч ҳаёт кечираётган, ўз оиласини тарбиялаётган, университетларга бораётган, корхоналар ташкил этаётган, сайловларга тайёргарлик кўраётган Афғонистон фуқароларини қўллаб-қувватлаймиз», - дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Шунингдек, Давлат департаменти АҚШ президенти Дональд Трампнинг толиблар «ўқ ва бомбаларни сайлов бюллетенларига» алмаштириши кераклиги ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Толибон» Афғонистонда баҳорги ҳужум бошлангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:50 / 25.12.2025
Афғон чегарасидаги отишмада тожикистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025