Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия учун 4,4 млрд доллар йиғилди
Фото: Sputnik / Mikhail Alaeddin
Сурия бўйича донорлик анжумани иштирокчилари 4,4 млрд доллар йиғишди. Бу ҳақда 25 апрелда гуманитар ёрдам ва инқирозий бошқарув масалалари бўйича еврокомиссар Христос Стилианидис маълум қилди.
“Делегациялар жорий йилда 4,4 млрд доллар ажратишганини эълон қилишдан хурсандман”, деб маълум қилган Стилианидис.
Еврокомиссарнинг айтишича, 85 та давлат делегацияси ва ташкилотлари Сурия учун 2019 йилда 3,4 млрд доллар ажратишга ваъда беришган. Бундан ташқари, Европа иттифоқи яқин икки йилда Туркиядаги суриялик қочқинлар учун қўшимча 3 млрд доллар ажратади.
БМТ бош котибининг ўринбосари Марк Лоукокнинг журналистларга маълум қилишича, энг катта тўловларни Европа иттифоқи, Германия ва Буюк Британия амалга оширган. Бироқ анжуман ташкилотчилари – ЕИ ва БМТ дастлаб мўлжаллаган маблағни йиға олмаган: анжумандан аввал жорий йилда ҳам 2017 йилдаги каби 6 млрд доллардан кам бўлмаган маблағ йиғилишига умид қилинаётгани айтилганди.
Мавзуга оид
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:04 / 31.01.2026
Сурия ҳокимияти ва курдлар кенг қамровли келишув тузди
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
15:22 / 19.01.2026