Жамият | 17:02 / 26.04.2018
47514
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда ўз автомобилида бўғиб ўлдирилган ҳайдовчининг жасади топилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 25 апрель куни соат 07.30ларда, Посира кўчасида “Спарк” русумли автомашинанинг ўриндиғидан шу автомашина эгаси, Марказ-6 даҳасида  яшаган, 1976 й.т. Д.И.нинг жасади топилган. 

Дастлабки текширув натижасида Д.И. нафас йўли беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксиядан вафот этганлиги кўрсатилган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид