АҚШда овоз режиссёри съёмка вақтида ўлдирилди (видео)
Ижтимоий тармоқларда COPS реалити-шоуси овоз операторининг ўлимига сабаб бўлган Омаха (АҚШ)даги отишма видеоси пайдо бўлди.
Воқеа 2014 йилда рўй берган, бироқ видео эндигина Дуглас суди (Небраска штати) қарорига кўра тақдим этилди, дейилади маҳаллий WOWT News телеканалида.
Суд шаҳар расмийлари ва полициячиларга нисбатан қўзғатилган жиноий ишни кўриб чиқмоқда. Овоз режиссёри Брайс Дион ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти ҳақидаги ҳужжатли фильмга доир тунги шоу съёмкалари вақтида ҳалок бўлганидан кейин расмийларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди.
Видеода полициячиларнинг кафедаги ўғриликка доир чақириғи акс этган. Тахминий жиноят жойига етиб келган икки офицер гумондор яширинган бинога кириб бориб, ўқ узишган. Ўқлардан бири Дионга теккан, гумондор - 32 ёшли Кортес Вашингтон ҳам яраланган. Охир-оқибат иккиси ҳам ҳалок бўлган.
Кейинроқ маълум бўлишича, Вашингтоннинг қўлидаги қурол ўқотар бўлмаган, полициячилар эса уни жанговор қурол деб ўйлашган. Маҳаллий полиция раҳбарининг сўзларига кўра, офицерларнинг ўқ узишдан бошқа чораси бўлмаган. Айблов томон эса съёмка гуруҳи хавфсизлигини таъминлаши керак бўлган расмийларнинг жазоланишини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
07:53 / 26.11.2024