Жаҳон | 22:15 / 27.04.2018
17585
3 дақиқада ўқилади

Миллий Гвардия институтида давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти  томонидан 2018 йил 27 апрель куни ташкил этилган “Суд-тергов фаолиятида инсон ҳуқуқлари кафолатларининг кучайтирилиши” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш ҳамда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига жорий этишнинг илмий, назарий ва амалий жиҳатларига бағишланди. 

Фото: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти

Тадбирда ушбу қонун бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги ПФ-5268–сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилганлиги алоҳида таъкидланди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти

Мажлис иштирокчилари қабул қилинган Қонун далиллар ва тезкор-қидирув маълумотларини сохталаштириш жиноят деб эътироф этилганлигига; фуқароларнинг ҳуқук ва эркинликларнинг кафолатига таъсир этадиган одил судловга қарши жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилишига; жиноят процессида шахс ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши ҳолати устидан назорат кучайтирилганига урғу бердилар.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан ушбу қонун суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлашга, уларнинг шаъни ва қадр-қимматининг камситилишига йўл қўйилмаслигига, шунингдек судлар ва тергов органларининг масъулиятини оширишга, халқимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ва судга бўлган ишончини мустаҳкамланишига хизмат қилганлигини эътироф этдилар.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва тадқиқотчилар иштирокида суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатларини кучайтириш мақсадида қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда келажакда шахс ҳуқуқларини кафолатларини янада кучайтириш имкониятлари борасида фикрлар ва мулоҳазалар муҳокама қилинди. 

Унда Ҳарбий-техник институти курсантлари иштирок этганлиги уларнинг суд-тергов соҳасидаги шахс ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари борасидаги билимларини янада мустаҳкамланишига, зарур уқув ва кўникмаларининг шакллантирилишига хизмат қилди. Натижада шакллантирилган илмий хулоса ва таклифлардан қонунчилик нормаларини амалиётда қўллашда, уларни такомиллаштиришда ва илмий тадқиқотлар олиб боришда фойдаланишга келишиб олинди.