Жаҳон | 09:39 / 27.04.2018
5517
1 дақиқада ўқилади

Жина Хаспел МРБ директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Фото: Youtube /The OSS Society

Жина Хаспел МРБ директори вазифасини бажарувчига айланди. Бу Майк Помпео АҚШ давлат котиби лавозимига киришганидан сўнг юз берди, деб хабар қилинмоқда МРБнинг твиттердаги саҳифасида.

«Директор ўринбосари Жина Хаспел эндиликда АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори вазифасини бажаради», - дейилади твиттерда жойлаштирилган хабарда.

Баёнотда Хаспелнинг сўзлари ҳам келтирилган. Унинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп жамоасига қўшилиш имкониятини «интиқлик билан кутяпти». У миллий хавфсизлик масалалари билан шуғулланишни хоҳлаётгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ раҳбари Жон Бреннан Трампнинг Путинга «илиқ муносабати» сабабини айтганди.

 

Мавзуга оид