Жаҳон | 16:18 / 28.04.2018
9862
1 дақиқада ўқилади

Арманистон президенти собиқ бош вазир ва мухолиф ҳаракат етакчиси билан учрашди

Фото: president.am

Арманистон президенти Армен Саркисян ҳукмрон партия раиси, собиқ бош вазир Серж Саргсян ва мухолиф ҳаракат етакчиси Никол Пашинян билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берган.

«Президент Саркисян 26 апрель куни мухолиф ҳаракат етакчиси Никол Пашинян билан учрашди. У бу учрашувдан сўнг ички сиёсий инқирозга ечим топиш мақсадида мунозараларни давом эттирмоқда», - дея таъкидланади хабарда.

Матбуот хизматидан қўшимча қилишларича, Саркисян ҳукмрон Республика партияси раиси ва ўринбосари Серж Саргсян ҳамда Карен Карапетян билан ҳам учрашган.

«Учрашувлар конструктив аҳамиятга эга. Президентнинг умид қилишича, қўшма саъй-ҳаракатлар орқали барчани қаноатлантирувчи ечим топилади», - дея қайд этиб ўтишган матбуот хизматидан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон вақтинчалик бош вазири Пашинян билан музокараларни рад этганди.

 

Мавзуга оид