Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған турк мухолифатини хориждан молиялаштирилишда айблади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мухолиф Халқ-республика партиясини хориждан молия олишда айблаб, америкалик миллиардер Жорж Соросни назарда тутиб, партиянинг “кўплаб Сорослари” борлигини айтган.
“Биз бу одамлар (Халқ-республика партияси функционерлари) ким эканлигини ва уларни қайси манбадан боқишларини яхши биламиз. Уларда кўплаб Сорослар бор”, деб айтган Эрдўған Анқарада ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партияси ҳудудий бўлимлари раҳбарлари олдидаги чиқишида.
Эрдўған, шунингдек, мухолиф партия етакчиси Камол Қиличдарўғлуни у ўзининг номзодини мамлакатдаги навбатдан аввалги президент сайловларига қўйишга шошилмаётгани учун танқид қилган. “Сиз президент қандай бўлиши кераклиги ҳақида кўп гапирасиз. Бу таърифга кўра энг мақбул одам сиз кўринасиз, нима учун номзод бўлиб кўрмайсиз?”, деб айтган Эрдўған Қиличдарўғлуга ишора қилиб.
Эрдўған Халқ-республика партияси ўз номзодини президент сайловларига қўйишни ҳаттоки истамаётганини ва фақатгина унга ва ҳукмрон партияга адоватини кўрсатиш билан овора эканини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
09:34 / 09.01.2026
Венесуэла мухолифатчилар қамоқдан озод этилишини эълон қилди
13:55 / 12.09.2025
Гуржистонда энг йирик мухолифат партияси етакчиси ушланди
09:51 / 26.06.2025
Қонунчилик палатасида мухолифатнинг кафолатли ҳуқуқлари кенгаймоқда
10:41 / 13.01.2025