Жаҳон | 20:13 / 29.04.2018
20164
2 дақиқада ўқилади

Оқ уй майсазоридан Макрон ва Трамп ўтқазган заранг дарахти йўқолиб қолди

АҚШ ва Франция президентлари Дональд Трамп ва Эммануэль Макрон томонидан Оқ уй майсазорида ўтқазилган заранг дарахти йўқолиб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди

Фото: TIME.rs

Суратда заранг кўчати ўтқазилган жойда сариқ ўтдан бўлак бошқа нарса йўқлигини кўриш мумкин. Оқ уйда бу ҳолатга ҳозирча изоҳ берилмаган.

Название

Макрон рафиқаси Брижит билан АҚШ ва Франция ўртасидаги муносабатларнинг 250 йиллиги муносабати билан Вашингтонга ташриф буюришганда совға сифатида 1918 йилда Биринчи жаҳон урушида америкалик ҳарбийлар иштирокида илк йирик жанг ўтган Белло ўрмонидаги заранг кўчатини олиб келишган.  

Улар Трамп ва унинг рафиқаси билан кўчатни Оқ уй боғида ўтқазишган эди.

“100 йил аввал америкалик аскарлар Францияда, Беллода мустақиллигимизни ҳимоя қилиш учун жанг қилишган. Оқ уйнинг нақд юрагидаги бу заранг бизни бирлаштирувчи алоқани эслатиб туради”, деб ёзганди Макрон твиттерда.

Мавзуга оид