12:51 / 30.04.2018
8250

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига янги котибият раҳбари тайинланди

Фото: «KRuz.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 27 апрелдаги 285-сонли қарорига мувофиқ Азатбай Байимбетов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибият раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kruz хабар бермоқда.

Азатбай Байимбетов

Маълумот ўрнида: Азатбай Бердибаевич Байимбетов - ушбу кунга қадар Нукус қурилиш касб-ҳунар коллежи директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келганди.

 

Top