Жаҳон | 09:09 / 30.04.2018
14966
1 дақиқада ўқилади

Суриядаги ҳарбий объектлар ракета ҳужумига учради

Фото: НТВ

Сурия армиясининг Хама ва Ҳалаб шаҳарлари чеккаларидаги ҳарбий объектларига ракеталар билан ҳужум қилинди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди.   

“РИА Новости” ахборот агентлигининг маълум қилишича, зарбага учраган қурол омбори Ан-Найраб аэропорти ва Ал-Маликия ўртасида жойлашган. Зарба берилиши оқибатида Хама чеккасида йирик ёнғин чиққан.

Яқин Шарқдаги вазиятни мониторинг қилувчи Directorate 4’нинг Telegram-каналида айтилишича, зарбалар Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Сурия армиясининг 47-бригадаси базасига берилган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид