06:25 / 01.05.2018
17227

АҚШ бошқа “дунё полициячиси” бўлмайди – Трамп

Фото: Shutterstock

АҚШ бошқа дунё полициячиси бўлмайди ва бунинг учун улкан маблағлар сарфламайди, деб айтди АҚШ президенти Дональд Трамп.  

“Биз борган сари камроқ дунё полициячиси бўлишни истамоқдамиз. Биз ўнлаб йиллар давомида дунёда тартиб сақлаш учун улкан маблағлар сарфлаганмиз ва бу бизнинг устувор вазифамиз бўлмаслиги керак. Биз ўзимизда тартиб ўрнатмоқчимиз ва ўз давлатимизни тикламоқчимиз”, деб айтган Трамп Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий билан биргаликда берган матбуот анжуманда.  

Аввалроқ Трамп 1,3 трлн долларлик бюджетни имзолаганди. Унда мудофаага харажатлар 80 млрд долларга ошиши кўзда тутилган. Бу эса охирги 15 йил ичида ҳарбий харажатларнинг энг катта ўсишидир. Умумий ҳисобда мудофаа харажатлари 700 млрд долларни ташкил қилади.    

Top