Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги ядро дастури бўйича Исроил ҳужжатлари ҳақиқий – АҚШ
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Исроил томонидан Эронда ядро қуроли бор эканига оид далиллар сифатида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқди ва улардаги маълумотлар ҳақиқатга мос келишини тасдиқлади. Бу ҳақда Давлат департаментининг твиттердаги саҳифасида хабар берилган.
«Мен Эрон бўйича кўплаб ҳужжатларни шахсан ўрганиб чиқдим. Ядро қуролини тарқатмаслик бўйича мутахассисларимиз ва разведка вакиллари ўн минглаб саҳифаларни ўрганиб чиқишди ҳамда уларни форс тилидан таржима қилишди. Бизнинг фикрча, олинган ҳужжатлар ҳақиқийдир», - дея Помпеонинг сўзлари келтирилган твиттердаги саҳифада.
Шунингдек, Reuters’нинг аниқлик киритишича, Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ Эронда ядровий материаллар борлиги ҳақида «бир қанча вақтдан бери билади». Бундан ташқари, унинг билдиришича, АҚШда Эрон ядро келишуви устида ишлаш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Исроилнинг Эрондаги махфий ядро дастури бўйича фикрига қўшилмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
00:39
Эрон Исроилга ракеталар тўлқинини йўллади
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
22:26 / 07.06.2026
Бошловчи билан айтишиб кетган Трамп интервюни тўхтатди
20:25 / 07.06.2026