Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европолни биринчи марта аёл киши бошқарадиган бўлди
Собиқ Бельгия криминал полицияси бош комиссари Катрин де Болль сешанба куни расман Европа полиция агентлиги (Европол) ижрочи директори лавозимига киришди. Тарихда биринчи марта бу муассасани аёл киши бошқарди, дейилади ташкилот хабарида.
Европа Иттифоқининг ички ишлар ва адлия кенгаши Брюсселдаги йиғилишда уни шу лавозимга тасдиқлади. У бу лавозимда Европол ижрочи директори Роб Уэйнрайтнинг ўрнини эгаллади. Европол раҳбари тўрт йиллик муддатга белгиланади.
"Менинг бу лавозимдаги асосий вазифам агентликка ишончни ошириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш. Бундан ташқари, Европолга аъзо мамлакатларнинг операцион эҳтиёжлари ва унинг Европа хавфсизлиги кун тартибидаги роли ўртасида мувозанат сақланишини таъминлаш зарур", - деди Болль лавозимга тайинланганидан кейин.
48 ёшли Катрин де Болль - мутахассислиги бўйича юрист, даставвал жандармерия, кейин эса криминал полиция офицери бўлган. 2012 йилда у Бельгия Федерал полициясининг бош комиссари бўлди ва бу лавозимда фаолият юритган биринчи аёл бўлди.
Мавзуга оид
22:11 / 16.07.2025
Европа бўйлаб ҳужумларда иштирок этган россиялик ҳакерлар гуруҳи қўлга олинди
09:49 / 23.07.2024
Европол ЕИда кибержиноятчилик даражаси ошиб бораётганини маълум қилди
10:57 / 06.03.2024
Словакиялик олигарх Европолга қарши судда ғалаба қозонди
09:23 / 06.04.2023