Жаҳон | 08:25 / 01.05.2018
6991
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда халқ бирлиги байрами нишонланмоқда 

Фото : Акорда

1995 йилда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда 1 май кунининг “Қозоғистон халқи бирлиги куни” деб эълон қилиниши ҳақидаги фармонни имзолаганди. Бу байрам давлат байрами мақомига эга бўлиб, 1 май дам олиш куни ҳисобланади.  

Байрам Қозоғистон халқининг маънавий бирлиги, мамлакатнинг турфа маданиятлилиги рамзини ифодалайди.   

Шу куни Қозоғистоннинг барча шаҳарларида байрам тадбирлари – концертлар, халқ сайллари, болалар ижодиёти фестиваллари, спорт мусобақалари, халқ бирлиги ва дўстликка бағишланган тематик кўргазмалар, спектакллар бўлиб ўтади.

Нурсултон Назарбоев 28 апрелда Қозоғистон халқи ассамблеясидаги нутқида халқ бирлиги янгиланган Қозоғистоннинг бош шарти бўлгани ва бўлиб қолишини айтган. 

“Мен халқимга бизга шундай кўп миллатли аҳоли қолганидан миннатдорман. Сиз доимо мени, мен юргазаётган сиёсат, бирликка йўналтирилган давлат сиёсатини ҳамиша қўллаб-қувватлагансиз, шу сабабли ҳар бир уй, ҳар бир оилада қут-барака бор. Сизга соғлиқ, файз-барака, тинч осмон, яхшилик ва ҳар бир оила, ҳар бир уйга баракотлар тилаб қоламан”, деб айтган Назарбоев мамлакатда яшовчи 130 дан кўпроқ миллат вакилларини бирлаштирувчи ассамблея аъзоларига мурожаат қилиб.     

Мавзуга оид