Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тадбиркор — Тошкент шаҳар ҳокими». Президент Ортиқхўжаевнинг масъулияти ҳақида
Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бугун Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнес форуми ҳам ўтказилди. Унда ҳар икки давлат президентлари қатнашиб, сўзга чиқишди.
Ўзбекистон президенти форумда йиғилган туркиялик тадбиркорларга Тошкент шаҳрининг янги ҳокими — Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таништирди.

«Ўзбекистон тарихида биринчи марта, ўзим ишонган ишбилармонни Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинладим. Тарихда бунақаси бўлмаган», — деди Шавкат Мирзиёев.
Минбарга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни йиғилганларга таништирар экан, президент яна шундай деди:
«Бу йигит ҳам ҳозирги ислоҳотларни тушунадиган, бюрократиядан йироқ, Ўзбекистон [ишбилармонлик муҳити]га тоза ҳаво киришига, инвесторларни қўллаб-қувватлашга, Тошкент шаҳрининг эртанги кунини тасаввур қиладиган ҳозирги замонавий [ёшлардан]. Бу бизнинг аксарият раҳбарлардан фарқли ўлароқ, “райком”, [ком]партия каби ҳеч қайси бюрократик тизимда ишлаб кўрмаган. Бу — тадбиркор. Мен мана шу тадбиркорни барча ҳудудларимиз ичра улуши энг катта ҳудуд ҳисобланувчи Тошкент шаҳрига — эртанги кунимизни барпо этишда фақат тадбиркорларга ишонишим боис, [ҳоким этиб тайинлаш тўғрисида] қарор қабул қилдим. Тадбиркор — Тошкент шаҳар ҳокими. Шу боис энди бунинг (Ж.Ортиқхўжаевнинг) эртадан бошлаб икки карра масъулияти кўпаяди. Сизларга (туркиялик тадбиркорларга) Тошкент шаҳрида бирор тўсиқ [пайдо] бўлса — бунинг виждонига ҳавола бўлади».
Мавзуга оид
16:40 / 12.11.2025
Собиқ “Тоштурма” ҳудуди тадбиркорга бериб юборилгани маълум бўлди. У ер хиёбон бўлиши керак эди
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
20:36 / 02.03.2024