Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги зеландиялик миллиардер Россия разведкаси билан алоқаларда гумонланмоқда
Фото: Reuters /AFOLABI SOTUNDE
Асли келиб чиқиши янги зеландиялик бўлган миллиардер Кристофер Чандлер Россия разведкаси билан алоқаларда гумонланмоқда. Бу ҳақда The Time хабар берди.
Буюк Британия вакиллар палатаси ўз йиғилишида Чандлерни Россия билан алоқалар ва пул ювишда айблади. Парламентнинг Консерватив партиядан депутати Боб Силининг маълум қилишича, Чандлер Франция аксилразведкаси томонидан «рус агенти» сифатида 2002 йилдан бери кузатиб келинган.
Чандлер Янги Зеландияда туғилган, у Legatum Group инвестиция компаниясига асос солган. Унинг таркибига Legatum Institute – Лондондаги таҳлил маркази киради. У Буюк Британия вазирлар маҳкамаси, депутатлар, иқтисодчилар билан қалин алоқаларга эга. Британияда ЕИ таркибидан чиқиш масаласи бўйича референдум ўтказилгач Чандлерга катта эътибор қарата бошлашди, сабаби Legatum Institute мутахассислари «брексит»нинг анча қаттиқ варианти ғоясини илгари сурди.
Мавзуга оид
09:50
Германия мудофаа вазири: Россия бутун дунё учун таҳдид
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
20:40 / 13.02.2026
Мерц: Уруш Россия иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ҳолдан тойгандагина тугайди
13:54 / 13.02.2026