Дубайда “Темир одам” ҳавога кўтарилди (видео)
Британиянинг Gravity Industries компанияси раҳбари Ричард Браунинг Дубайда “Темир одам” костюмини тақдим қилди. Бу ҳақда Arabian Business нашри маълум қилди.
Ушбу ҳолат видеоси YouTube’да жойлаштирилган.
Костюмнинг имкониятлари GISEC кўргазмасига ташриф буюрганларга намойиш қилинган. Қурилма ёрдамида вертикал тарзда ҳавога кўтарилиш мумкин, парвоз тезлиги ва йўналиши қўллар ёрдамида назорат қилинади. “Темир одам” костюми шлем билан бирга тақдим қилинади. Шлем ёнилғи миқдорини кўрсатади, парвоз хавфсизлиги датчиклари ва Wi-Fi’га эга.
Daedulus Mark I деб номланган ушбу костюм соатига бир неча юз километр тезликка эриша олади. У бир нечта керосин двигател билан жиҳозланган. Аввалроқ Браунинг костюмда 51,5 км/соат тезликка эришгани учун унинг номи Гиннесс рекордлар китобига киритилганди.
Мавзуга оид
01:49 / 26.11.2024
Дубайда исроиллик руҳоний ўлдирилди. Асосий гумондор – ўзбеклар
13:42 / 23.11.2024
Дубайда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
22:09 / 21.11.2024
Дубайда дунёдаги энг катта олтин ёмби намойиш этилди
19:25 / 28.10.2024