18:41 / 02.05.2018
28887

Очилбой Раматов Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди

Фото: AZERTAC

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов Туркманбошидаги халқаро денгиз портининг очилиш маросимида иштирок этди.

Туркманистон давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, у Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам музокара ўтказган.

Давлат раҳбари Туркманистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистон билан самарали ҳамкорликни кенгайтириш эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида Туркманистон ва Ўзбекистон икки томонлама савдо, инвестициялар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун барча имкониятларга эга эканлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Туркманбоши шаҳрида халқаро денгиз портини ишга туширишнинг муҳимлиги қайд этилди.

Портни қуриш 2013 йилнинг август ойида бошланган. У 152 гектар майдонни эгаллайди ва паром, йўловчи ҳамда юк терминалларини ўз ичига олади. Янги портнинг умумий қуввати 17 миллион тоннани ташкил этади.

Top