Жаҳон | 11:53 / 02.05.2018
27888
1 дақиқада ўқилади
Россия қирувчиси АҚШ самолёти билан «нопрофессионал тарзда» яқинлашди – CNN
Россиянинг Су-27 қирувчиси Болтиқ денгизи узра ҳаво ҳудудида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Boeing P-8 Poseidon қайиқларга қарши самолёти билан яқинлашди. Бу ҳақда CNN телеканали икки нафар манбага асосан хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, яқинлашиш вақтида самолётлар ўртасидаги масофа 20 фут (тахминан олти метр)ни ташкил этган. Ҳаво кемалари ўзаро яқин масофада қарийб тўққиз дақиқа бўлгани айтиляпти.
Манба бундай яқинлашишни «нопрофессионал» деб баҳолади, бироқ унинг таъкидлашича, у хавфсиз бўлган. Шунингдек, унинг қайд этишича, нейтрал ҳудудларда турли давлатлар ҳарбий техникаси йўналишининг кесишиши оддий ҳолат саналади.
Мавзуга оид
14:20
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
11:41
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
11:30
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
23:32 / 20.12.2024