Шавкат Мирзиёев Намангандаги "Орзу" кичик саноат зонасида бўлди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида ташкил этилаётган "Орзу" кичик саноат зонасига ташриф буюрди. Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматида шу ҳақида хабар берилди.
Манбада келтирилишича, қарийб 10 гектар майдонни эгаллаган ушбу ҳудудда 22 лойиҳани амалга ошириш мўлжалланган.
Енгил саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, электр жиҳозлари, тиббиёт ва полиграфия товарлари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш орқали дастлабки босқичда 2 250, иккинчи босқичда 1 700 кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган. Саноат зонасида ишлаш истагидаги корхоналарнинг ҳаммаси ўз тармоғида тажрибага ва ҳамкорларга эга субъектлардир.
Давлат раҳбари мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди, уларнинг сифати ва бозори билан қизиқди.
Мулоқот асносида тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этиш, хомашё олиш ва маҳсулотини сотишга кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Хорижий технологияларни олиб келиш учун маблағ ажратиш, экспортни кенгайтириш учун корхоналарга халқаро мақом бериш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024