Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея америкалик аскарлар қандай шартда қолдирилишини билдирди
Фото: Reuters /Muhammad Hamed
Америка армияси Корея Республикасидаги ўз иштирокини сақлаб қолиши мумкин. Бу агарда мамлакат КХДР билан тинч келишувни имзолашнинг уддасидан чиқса юз беради, деб хабар қилмоқда «Рёнхап» агентлиги Жанубий Корея президентлик офиси баёнотига асосан.
«Ҳукумат позицияси шундан иборатки, Кореяда АҚШ ҳарбий кучлари мамлакатни ўраб турган Хитой ҳамда Япония каби йирик давлатлар ўртасида воситачи ролини ўйнамоқда. Шу билан мамлакат АҚШ қуролли кучлари иштироки лозимлигини тушунтирмоқда», - дея Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг вакили сўзлари келтирилган.
Агентлик маълумотларига кўра, айни дамда мамлакат ҳудудида америкалик 28,5 минг аскар бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мун Чжэ Ин БМТга КХДР бўйича илтимос билан чиққани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:22
Трамп маъмурияти: Миннесотадаги рейдлар якунланди
23:24 / 12.02.2026
Россия Трампнинг таҳдидларига қарамай, Кубага нефть етказиб беришга қарор қилди
22:21 / 12.02.2026
АҚШ Венесуэланинг «нефть карантини» тугаганини эълон қилди
17:59 / 12.02.2026