Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ. "Ливерпуль" финалга чиқди
Фото: Twitter/ChampionsLeague
2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалининг иккинчи жуфтлик жавоб ўйини ниҳоясига етди.
"Рома" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
9-дақиқада Мане меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 6 дақиқа ўтиб, Милнер ўз дарвозасига гол киритиб, фарқни йўққа чиқарди. 25-дақиқада Вейналдум "Ливерпуль"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида Жеко ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Учрашув асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганида Наингголан римликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, ўйинга қўшиб берилган 3-дақиқада унинг ўзи жамоасининг 4-голини киритди.
Шу тариқа, "Ливерпуль" икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа финалда "Реал Мадрид"га қарши кураш олиб боради.
Рома Италия – Ливерпуль Англия 4:2
Голлар: 0:1 – 9 Мане, 1:1 – 15, автогол Милнер, 1:2 – 25 Вейналдум, 2:2 – 52 Жеко, 3:2 – 86 Наингголан, 4:2 – 90, пенальти Наингголан.
Рома – Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Пеллегрини (Ундер, 53), Флоренци, Наингголан, де Росси (Гоналон, 69), Эль-Шаарави (Антонуччи, 75), Шик, Жеко.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 90), ван Дейк, Фирмино (Соланке, 87), Вейналдум, Салах, Милнер, Мане (Клаван, 83), Хендерсон.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (44), Флоренци (77), Манолас (84), Робертсон (84), Соланке (90).
Дастлабки ўйин: 2:5
Мавзуга оид
11:12 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
18:58 / 21.06.2025
Элдор Шомуродов атрофидаги миш-мишлар. У ёзда «Рома»ни тарк этадими?
20:32 / 06.06.2025
Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди
10:44 / 26.05.2025