Жамият | 16:02 / 03.05.2018
14994
2 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманида йўл-патруль хизмати ходимини машинада уриб кетишди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2 май куни соат 19.00ларда, “Toshkent Avto Agent” МЧЖ ҳайдовчиси Ш.А. ўзига бириктирилган “Кобальт” русумли автомашинасини “Мирзо Улуғбек-Дўрмон йўли” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу чорраҳада хизмат олиб бораётган, ЙПХ инспектори, кичик сержант  Ю.Султоновни уриб юборган. Натижада кичик сержант Ю.Султонов жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. 

Шунингдек, 2018 йилнинг 2 май куни соат 07:40ларда Бухоро вилояти Ромитан туманида Д.Ғ. “Нексия” русумли автомашинасини Ғузор-Нукус А-380 автомобиль йўлида бошқариб кетаётиб, йўлнинг 411 км.га етган вақтида бошқарувни йўқотиши натижасида, автомашина ағдарилиб кетган. Натижада автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган Г.Н. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид