Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нобель мукофотини топширувчи академия низоми ўзгартирилди
Швеция қироли Карл XVI Густав Нобель мукофотини топширувчи Швеция академияси билан унинг низомини ўзгартириш бўйича маслаҳатлашув ўтказди. Низом академияни ўз истаги билан тарк этиш мумкин бўладиган қилиб ўзгартирилиши режалаштирилганди. Натижада низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
“Низом академия аъзоси уни ўз истагига кўра тарк этадиган қилиб ўзгартирилди. Академия шунингдек унинг ишида 2 йил давомида иштирок этмаган аъзони истеъфога кетган деб ҳисоблаш ҳақида қарор чиқариш имконига эга бўлди”, деб айтилган хабарда.
Швеция академияси 1786 йилда қирол Густав III томонидан швед тили ва адабиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун ташкил этилган. Унинг таркибига 18 аъзо киради.
Академия қоидаларига кўра, унга янги аъзоларни қабул қилиш учун 12 кишидан иборат кворум талаб этилади. Бироқ айни вақтда академиядаги бир қатор можаролардан кейин унда 11 аъзо қолган. Нобель совриндорининг бундай кам сондаги овоз билан танланиши эса баҳс келтириб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
17:41 / 06.10.2022
Шорт-листдаги фаворит: Зеленский Нобел мукофотини оладими?
12:54 / 05.10.2021
Нобель ҳафталиги: Тиббиёт бўйича 2021 йилги совриндорлар эълон қилинди
20:12 / 23.09.2021
2021 йилда Нобель совриндорлари мукофотни ўз давлатларида олади
19:20 / 31.01.2021