Ўзбекистон | 16:57 / 03.05.2018
33101
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев янги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тизимини юқори баҳолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида бўлганида ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш жараёнини бевосита кузатди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилмоқда. Бу гувоҳномаларга ID мақом берилган. Яъни, уларга микрочип ўрнатилган бўлиб, шахснинг паспорт маълумотлари киритилади. Паспорт бўлмаганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ўрнига ўтади.

Давлат раҳбари ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштириш тизимини юқори баҳолади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид