Жамият | 12:50 / 04.05.2018
5374
1 дақиқада ўқилади

2018 йилда Адабиёт йўналишида Нобель топширилмайди

Нобель қўмитаси маълум қилдики, 2018 йилда адабиёт йўналишида мукофот топширилмайди. Бу Швеция академиясида номзодларни саралаш жараёнида келиб чиққан можаро билан боғлиқ.

Аввалига Швеция академияси шундай қарор қабул қилган, кейин бу қарор Нобель қўмитаси томонидан маъқулланган.

Таъкидланишича, бу қарор «бутун дунёда Академияга ишончсизлик ортиши фонида қабул қилинди».

Reuters агентлиги хабарида қайд этилишича, бундай ҳолат 1943 йилдан буён илк бор кузатилмоқда. Ўшанда Иккинчи жаҳон уруши туфайли мукофотлар топширилмаганди.

Шу билан бирга қайд этилишича, 2019 йилдан мукофот топширилиши давом этади.

Можаро марказида Швеция академияси ходимларидан бири бўлган аёлнинг турмуш ўртоғи — франциялик фотограф Жан-Клод Арно турибди. The New York Times маълумотига кўра уни номзодлар ҳақидаги маълумотлар сизиб чиқиши ҳамда аёлларга шилқимлик қилишда айблашмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид