Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Душанбеда Питер Сийярто билан музокаралар ўтказди
2018 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбе шаҳрида Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Питер Сийярто билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигининг турли йўналишлардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, бизнес муносабатларини ва илмий-маданий алмашинувларни фаоллаштириш, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан томонлар бирдек манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Вазирлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратдилар.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025