Kun.uz’дан янги видеолойиҳа: Маҳсулотни четга экспорт қилиш бўйича сабоқлар
Кейинги пайтларда Ўзбекистонда иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилаётган корхоналар ва тадбиркорлар сони тобора ортиб бормоқда.
Kun.uz таҳририяти ана шундай фойдали ишлаб чиқариш ишлари билан банд ҳамюртларимизга ёрдам бериш мақсадида янги иқтисодий лойиҳага асос солди. Унинг дастлабки сонида экспорт бўйича мутахассис, иқтисод фанлари номзоди «Alimkhan Exim Group» ташқи савдо ва консалтинг компанияси асосчиси Акмалхон Олимхонов билан биргаликда маҳсулотлар экспортига бағишланган махсус видео лавҳаларимизни бошладик.
Ҳар қандай тадбиркор ўз маҳсулотини четга чиқармоқчи бўлса унинг олдида бир қатор саволлар туради:
- Маҳсулотим экспортга тайёрми?
- Нарх белгилаётганда нималарни ҳисобга олай?
- Харидорни қандай топишим керак?
- Экспорт шартномаси қандай бўлади?
- Транспорт турлари ва уларга маҳсулотлар қандай юкланади?
- Нечта ҳужжат, сертификат керак бўлади ва божхона масалалари.
Туркум кўрсатувларимизнинг биринчи сони мавзуси “Маҳсулотни экспортга тайёрлаш” деб номланган. Кўрсатув давомида мавзу қуйидаги саволларга бўлиб чиқилган иллюстратив тарзда саволларга жавоб берилган:
- Маҳсулот экспортбопми ёки уни қандай қилиб экспортга тайёрлашимиз керак?
- Маҳсулотнинг нархи (баҳоси)
- Сифатга бўлган талаблар
- Бренд ёки савдо белгиси
- Маркировка (белги қўйиш)
- Қадоқлаш (ўраш)
- Кафолат ва хизматлар кўрсатиш
- ТИФ ТН КОДИ. У нима ва қандай аниқланади?

Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сиртдан қамалган президент, ҳайит олдидан гўштга рейд ва қимматлаб кетган картошка
Жаҳон | 14:04
-
Россия Харкив бўйлаб уруш давридаги энг йирик зарбани йўллади
Жаҳон | 12:54
-
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда
Жамият | 12:30
-
ЖЧ саралаши: Англияда юз фоизлик кўрсаткич, Албания ва Сербия баҳсида яна можаро
Спорт | 11:55
Мавзуга оид

13:27 / 07.01.2022
«Бирор фикрни қабул қилиш учун, қалб очилиши керак» — ғояларни етказиш ҳақида

18:55 / 31.12.2021
“2016 йил бизнесдан четлатилдим, ишсиз қолдим, шофёр бўлишга ҳам тайёр эдим...”

10:30 / 31.12.2021
«Савдони ошириш учун маҳсулот турини кенгайтириш эмас, балки уни оптималлаштириш зарур» - эксперт

20:50 / 24.12.2021