16:37 / 04.05.2018
18012

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ражастон ва Уттар-Прадеш штатларида юз берган кучли қум бўрони оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан президент Рам Натх Ковиндга ва Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайишини тилади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда кузатилаётган қум бўрони қурбонлари сони ортаётгани хабар берилганди. Ҳиндистон шимолий туманларида кузатилаётган кучли қум бўрони ва ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 127 кишига етди, юзлаб инсонлар жароҳат олди. 

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти – 73 киши – Уттар-Прадеш штатида истиқомат қилади. Машҳур Тож Маҳал жойлашган Агра округининг ўзида табиий офат туфайли 46 киши ҳалок бўлди. Нашр маълумотларига кўра, қўшни Ражастонда 39 киши ҳаёт билан видолашди.

Top